Самарқандда қиморхона ташкил этган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида ўз хонадонида таваккалчиликка асосланган қимор ўйинлари ташкил этган шахс ушланган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 апрель куни соат 20:30ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Пайариқ тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи 43 ёшли Ж.Хуршид ўзининг яшаш хонадонида қимор ва таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ташкил этиб келаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳодиса жойидан «Лото» ўйинида қатнашаётган иштирокчилар томонидан тикилган ва уларнинг ўйнашлари учун шароит яратиб бергани эвазига олинган жами 298 минг сўм пул, ўйинда ишлатилган жами 235 дона тош, 790 дона 50 сўмлик танга тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.Хуршидга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ўзи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Маълумот учун, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Мавзуга оид
15:10 / 09.02.2021
ИИБ ва ДХХ Каттақўрғонда йирик қиморхона фаолиятига чек қўйди
11:37 / 12.08.2020
Навоийда қиморхона ташкил қилган шахс ушланди
08:40 / 08.08.2020
Уйида қиморхона ташкил қилган шахс ашёвий далиллар билан ушланди
12:24 / 27.07.2020