Жаҳон | 16:17 / 21.04.2021
14275
1 дақиқада ўқилади

2021 йилнинг энг яхши автомобили маълум қилинди

Энг ҳашаматли автомобил йўналишида 853 балл тўплаган Mercedes-Benz S-Class седани ғолиб бўлди.

Volkswagen ID.4 электромобили World Car Awards талқини бўйича йилнинг энг яхши электромобили бўлди. Бу ҳақда танлов сайтида маълум қилинди.

Volkswagen ID.4

Қайд этилишича, Volkswagen ID.4 798 балл олган. Иккинчи ва учинчи ўринларни Honda E электромобили ва Toyota Yaris хэтбеки эгаллади – улар мос равишда 742 ва 732 баллга эга бўлди. 

Mercedes-Benz S-Class

Энг ҳашаматли автомобил йўналишида 853 балл тўплаган Mercedes-Benz S-Class седани ғолиб бўлди. 

Porsche 911 Turbo

Porsche 911 Turbo спорткари йилнинг энг маҳсулдор автомобили номига эришди. 

Honda E

Honda E электромобили шаҳар учун энг яхши автомобил йўналишида ҳам ғолиб деб топилди. Энг яхши дизайн учун мукофот Land Rover Defender йўлтанламасига берилди. 

Мавзуга оид