Crew Dragon кемаси 4 фазогир билан бирга коинот станциясига учирилди
23 апрелда NASA коинот агентлиги ва SpaceX компанияси Халқаро коинот станцияси томон Crew Dragon кемасини учирди. Бу Crew Dragon’нинг фазогирлар билан бирга иккинчи парвози ҳисобланади.
Кема фазога Флоридадаги космодромдан Falcon 9 ракетасида чиқарилди. Эътиборлиси, ушбу парвоз ракета ташувчининг поғонаси ва кема қайта ишлатилган тарихдаги биринчи фазовий парвоз бўлди.
Кема ракета стартидан 12 дақиқа ўтиб ундан ажралиб, ўзи мустақил уча бошлаган. Унинг ХКС билан туташиши 24 апрелга белгиланган.
Кема бортида 4 фазогир – NASA астронавтлари Шейн Кимбро ва Меган Макартур, япониялик астронавт Акихико Хосидэ ва Европа коинот агентлиги астронавти Тома Песке бор.
Liftoff of Falcon 9 and Dragon! pic.twitter.com/g6Oi8qwU2Y
— SpaceX (@SpaceX) April 23, 2021
Кема ХКСга етгач, станциядаги экипаж аъзолари сони 11 нафарга етади. Ҳозирда у ерда NASA астронавтлари Марк Ванде Хай, Майкл Хопкинс, Виктор Гловер ва Шеннон Уокер, россиялик фазогирлар Олег Новицкий ва Пётр Дубров, япониялик астронавт Соити Ногути фаолият олиб бормоқда. Бир неча кундан кейин Хопкинс, Гловер, Уокер ва Ногути 2020 йил ноябрида уларни ХКСга етказган бошқа бир Crew Dragon кемасида Ерга қайтади.
Мавзуга оид
16:15 / 12.09.2024
«Союз МС-26» кемасининг Россия ва АҚШдан бўлган экипажи ХКСга етиб борди
14:22 / 28.06.2024
SpaceX ХКСни орбитадан олиб чиқиш учун аппарат қуради
08:40 / 07.06.2024
Starliner бошқарилувчи кемаси ХКСга туташди
12:12 / 22.03.2024