Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зайнаб Дайибекова Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Олимпиада борадиган қорақалпоғистонликлар сони 5 нафарга етди
Тошкентда давом этаётган қиличбозлик бўйича Осиё-Океания лицензион мусобақасининг иккинчи куни муваффақиятли бошланди. Бироз аввал қорақалпоғистонлик Зайнаб Дайибекова мусобақада ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.
Зайнаб саралаш давомида Таиланд, Гонгконг вакилларини мусобақадан чиқариб юборди. Олтин медаль ва Олимпиада йўлланмаси учун кечган беллашувда қозоғистонлик Айгерим Сарибайдан 15:6 ҳисобида устун келди.
Шу тариқа, қорақалпоғистонлик спортчиларнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари сони 5 тага етди:
- Шерзод Мамутов – қиличбозлик;
- Жалғасбай Бердимуратов – юнон-рум кураши;
- Шарофиддин Балтабоев – дзюдо;
- Aдилбек Юсупбаев – сузиш;
- Зайнаб Дайибекова – қиличбозлик.
Мавзуга оид
09:28 / 29.07.2024
Олимпиаданинг иккинчи кунидан кейин Ўзбекистон кучли ўнликда. Бугун яна 8 спортчи баҳсларга киришади
19:35 / 29.12.2021
Токио-2020 ғолибларига аталган йил. «Uzbekistan Sport Awards-2021» миллий мукофоти лауреатлари эълон қилинди
14:06 / 25.08.2021
Эркин кураш жамоаси бош мураббийи: «Токиода шогирдларимдан кўпроқ нарса кутган эдим»
05:42 / 24.08.2021