Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурат Камалов қораўзаклик уруш фахрийси хонадонида бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камалов Қораўзак туманида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Генжемурат ота Aлланиязовнинг оиласида бўлиб, байрам совғаларини топширди.
Жўқорғи Кенгеси матбуот хизматининг ёзишича, Мурат Камалов уруш фахрийсини 9-май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами билан табриклаб президент байрам табригини ўқиб эшиттирган.

Президент «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони асосида Генжемурат Aлланиязовга 12 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилди.

Қўшимча қилинишича, уруш қатнашчисига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Қорақалпоғистон Республикаси мудофаа ишлари бошқармаси, Қораўзак тумани ҳокимлиги номидан совғалар топширилган.

Маълумот учун, ҳозир кунда Қорақалпоғистонда 6 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва 380 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари истиқомат қилмоқда.
Мавзуга оид
11:52 / 09.05.2023
“Уруш — оғир савдо”. 103 ёшли уруш фахрийси билан суҳбат
12:30 / 26.08.2022
Мурат Камалов Жўқорғи Кенгес раислигидан кетди
10:57 / 21.10.2020
Мурат Камалов Танзила Норбоевага ўринбосар бўлди
10:11 / 12.10.2020