Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро давлат тиббиёт институти чекка ҳудудлардаги шифохоналарга илмий-амалий ёрдам беришни бошлади
2021 йилнинг 21-22 январь кунлари президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига ҳам бир қатор топшириқлар берилган эди. Жумладан, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаевга институт фаолиятини ислоҳ қилиш ҳамда амалий фаолиятни асосан чекка ҳудудларда амалга ошириш вазифасини қўйганди.
Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни янада яхшилаш, касалликлар профилактикаси, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш мақсадида жойларда институтнинг клиник кафедра филиаллари очилди. Муассасаларда соҳага оид фанларни ўқитиш учун маъруза хоналари ташкил этилди. Талаба ва профессор-ўқитувчилар жойларда машғулотлар олиб бормоқда.


Айни кунларда тиббий машғулотлар туман тиббиёт бирлашмаларида институт ректори Шуҳрат Тешаев бошчилигида давом этяпти. Жондор тумани аҳолиси кўз касалликлари билан оғриш бўйича вилоятда биринчи ўринда туради. Шу сабабли бу ерда «Реабилитология ва спорт тиббиёти» ва «Офтальмология» кафедраси филиаллари фаолият бошлади.


Фан ўқитувчилари бу ерда соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда тиббий муассасаларга мурожаат қилаётган фуқароларни қабул қилиб, уларга тегишли кўрсатма бериш, даволаш ёки тааллуқлилиги бўйича марказдаги касалхоналарга юбориш билан шуғулланишмоқда. Шунингдек, талабалар ўзлари учун тайёрланган маъруза хоналарида дарсларда иштирок этиш билан бирга, поликлиника тиббий бригадаларига бириктирилган ҳолда тиббий кўрикларда иштирок этишяпти. Бу каби клиник кафедралар барча туманлардаги шифохоналар базасида ташкил этилиб, юқори курсда таҳсил олувчи талабалар профессор-ўқитувчилари назорати остида амалий машғулотларни ўтамоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, институт профессор-ўқитувчилари томонидан ҳозирги кунга қадар туманларда 100 га яқин операция, 1350 нафар беморга консультатив ёрдам кўрсатилди.
Соғлом турмуш тарзининг қарор топиши, жумладан, фаол жисмоний ҳаракатда бўлиш, тўғри овқатланиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечиш инсон саломатлигини асрашда муҳим ўрин тутади. Талабалар саломатликни сақлашда профилактика жараёнлари, соғлом турмуш тарзига қатъий риоя этиш борасида тушунтириш-тарғибот ишларини амалга оширишади.
Бухоро тиббиёт институти матбуот хизмати
Мавзуга оид
20:45 / 15.11.2021
Бухоро тиббиёт институтида техник ходим инновация соҳаси бўйича рағбатлантирилди
09:00 / 25.08.2021
Бухоро давлат Тиббиёт институти тўрт йилда бир неча ўн поғона илгарилади
18:08 / 29.04.2021
Аукциондаги ўйинлар. Бухоро тиббиёт институтидаги қонунбузилиш ҳолатлари тасдиқланди
17:53 / 06.04.2021