Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро давлат Тиббиёт институти тўрт йилда бир неча ўн поғона илгарилади
Бухоро давлат Тиббиёт институтида магистратура мутахассислиги битирувчиларига диплом топшириш маросими ўтказилди. Маданий-маърифий тадбирда институт ректори, профессор Шуҳрат Тешаев сўзга чиқиб, олий таълим тизимида магистратура босқичининг ўрни ва аҳамиятига тўхталди.
Тадбирда 52 нафар магистратура босқичи битирувчиларига дипломлар топширилди.

Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда Бухоро давлат Тиббиёт институтида 8 та факултет ва 42 та кафедра, 12 та бакалавр ва 24 та магистратура йўналишлари мавжуд. Келгуси ўқув йилида яна 2 та янги факултет, 3 та кафедра, 1 та бакалавр ва 6 та магистратура таълим йўналишларини очиш режалаштирилган. Шунингдек, “Тиббиётда нанотехнология”, “Рақамли тиббиёт”, “Биология: биоинжиниринг технологиялари”, “Биокимё (тиббиётдаги генетика)” каби йўналишлар бўйича етакчи хорижий университетлар билан қўшма таълим дастурлари сонининг янада кўпайиши кутилмоқда. Ҳозирги кунда институтда 5409 нафар талаба таҳсил олаётган бўлса, янги ўқув йилида янги йўналишларнинг очилиши натижада талабалар сони 6963 нафарга етади.

2020 ўқув йилида Бухоро давлат Тиббиёт институтида 400 нафар чет эллик талаба таҳсил олди. Жорий ўқув йилида эса Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Тукманистон, Тожикистон, Озарбойжон, Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатлардан 600 нафар талаба таҳсил олмоқда. Яна бир муҳим ютуқлардан бири Ҳиндистон халқаро Ноида университети базасида Бухоро давлат Тиббиёт институти филиалининг очилиши хорижлик талабалар сонининг ортишига хизмат қилади.

Жорий йил якунига қадар институт илмий салоҳияти 43,2 фоизни ташкил этади. Олийгоҳда 450 профессор-ўқитувчилар меҳнат қилмоқда. Шундан 40 та фан доктори, 160 та фан номзоди, 34 та асосий докторант, 8 та докторант ва 74 та мустақил тадқиқотчи фаолият кўрсатмоқда. Институтнинг беш нафар олими хорижда диссертация ҳимоя қилган.

Жорий ўқув йилида институт базасида 30 та илмий иш ҳимоя қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, “Микробиология ва вирусология” ва “Юқумли касалликлар” мутахассисликлари бўйича илмий кенгаш тузилади.
Бухоро давлат тиббиёт институтининг 44 талабаси 2021 йилда республика ва халқаро олимпиадаларда совринли ўринларни эгаллаб, нуфузли стипендияларга сазовор бўлишди.
2021 йилда институтнинг янги кампуси фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Унда талабалар шаҳарчаси, поликлиника ва талабалар турар жойлари қурилиши тугалланади. Бу ерда молекуляр генетик лаборатория, ўқув ва симуляция маркази, доривор ўсимликларни етиштириш учун ер ажратиш, кичик илмий ва амалий-анъанавий тиббиёт соҳасида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун завод ташкил этилади.
Сўнгги тўрт йил ичида Бухоро давлат тиббиёт институти миллий рейтингларда бир неча ўнлаб поғоналарга кўтарилди. 2017 йилда институт миллий рейтингда 41-ўринни эгаллаган бўлса, 2020 йилга келиб республиканинг энг яхши олий таълим муассасалари ўнлигига кирди. Келгусида эса институтнинг халқаро жозибадорлигини ошириш ва жаҳон рейтингларида барқарор позицияларни эгаллаш вазифаси қўйилган.
Бухоро давлат Тиббиёт институти ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
20:45 / 15.11.2021
Бухоро тиббиёт институтида техник ходим инновация соҳаси бўйича рағбатлантирилди
16:56 / 12.05.2021
Бухоро давлат тиббиёт институти чекка ҳудудлардаги шифохоналарга илмий-амалий ёрдам беришни бошлади
18:08 / 29.04.2021
Аукциондаги ўйинлар. Бухоро тиббиёт институтидаги қонунбузилиш ҳолатлари тасдиқланди
17:53 / 06.04.2021