Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда уй ҳайвонларига ҳужум қиладиган яна бир номаълум ҳайвон ўлдирилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида қўйларни бўғизлаб кетган номаълум ҳайвон уриб ўлдирилгани ҳақида мақолалар тарқалганди. Ушбу ҳолат вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Қамаши туман Бобуртепа МФЙ Пастқол қишлоғидаги қўй-қўзиларни ноъмалум ҳайвон бўғизлаб ўлдириб кетган. Номаълум ҳайвон 4 та хонадонда 6 дона қўйга зарар етказганлиги аниқланган.
Аҳоли томонидан навбатчилик ташкиллаштирилиб, 14 май куни ҳайвон тутилиб ўлдирилгани маълум қилинган.

Ҳайвон мутахассислар томонидан ўрганилганда Чиябўри йиртқичлар туркумига кирувчи итсимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон эканлиги маълум бўлди.
Аввалроқ, вилоятнинг Касби туманида номаълум ҳайвон уй ҳайвонларига ҳужум қилганди.
Мавзуга оид
18:33 / 09.05.2025
Хитойда ҳайвонлар овозини инсон тилига ўгирувчи дастур бўйича иш бошланди
10:06 / 20.03.2025
Хитойда уй ҳайвонларини клонлаш хизмати оммалашмоқда
09:12 / 02.02.2025
Қашқадарёда оилани яраштиришга борган профилактика инспектори пичоқланди
23:04 / 13.09.2024