Жаҳон | 18:23 / 28.05.2021
4925
1 дақиқада ўқилади

МДҲ мамлакатлари бош вазирлари юқумли касалликларга қарши курашиш режасини тасдиқлади

Режа ҳамдўстлик давлатларида эпидемия тарқалишига йўл қўймасликка қаратилган. Унинг яна бир мақсади – инфекцияларга қарши курашишда ҳамдўстлик мамлакатлари салоҳиятини ошириш. 

Фото: РИА Новости

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари бош вазирлари юқумли касалликларга қарши курашиш режасини тасдиқлади. Ҳужжат Минскда бўлиб ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида тасдиқланди. 

Режа ҳамдўстлик давлатларида эпидемия тарқалишига йўл қўймасликка қаратилган. Унинг яна бир мақсади – инфекцияларга қарши курашишда ҳамдўстлик мамлакатлари салоҳиятини ошириш. 

Делегациялар раҳбарлари шунингдек, бир нечта халқаро шартномаларни тасдиқлади.

Ҳудудлар санитар муҳофазаси ва аҳоли бандлиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш, геодезия, картография соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича 1992 йилги келишув протоколи имзоланган ҳужжатлар сирасига киради.

Бундан ташқари, давлат моддий захираларини бошқариш органлари ҳамкорлиги бўйича 2030 йилгача мўлжалланган концепцияси ва МДҲ мамлакатларининг оқсил касаллигининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган комплекс чоралари ҳам тасдиқланди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид