Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Амирсой»га олиб борувчи йўл экспертизадан ўтмагани маълум бўлди
Автомобиль йўли қурилиши соҳасига оид барча функцияларнинг битта ташкилотда жамланиши автомобиль йўлларининг сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг 29 майда ўтказилган ўн бешинчи ялпи мажлисида айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, “Амирсой” тоғ курортига олиб борувчи автомобиль йўлини қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилиб, камчиликлар мавжудлиги сабабли меъёрий ҳужжатлар талабларига тўлиқ мослаштириб, қайтадан экспертизадан ўтказиш лозимлиги тўғрисида хулоса берилган.
“Шундан сўнг яна икки маротаба Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан Тошкент вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига “Амирсой” тоғ курортига олиб борувчи автомобиль йўлини қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта экспертизадан ўтказмасдан туриб, қурилиш ишларини олиб бориш мумкин эмаслиги тўғрисида хатлар юборилган бўлишига қарамасдан, “Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси томонидан йўл қурилиши давом эттирилиб, якунига етказилган”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, оқибатда жорий йил март ойида айнан мазкур йўлда кўчки содир бўлиб, автомобиль йўлига жиддий зарар етказилган.
Мавзуга оид
11:49 / 29.06.2024
Амирсойга олиб борувчи йўлда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
07:16 / 26.02.2024
Қалбаки авторақам билан 64 марта қоида бузган ҳайдовчи аниқланди
20:06 / 09.02.2024
Фото: Мирзиёев ва Лукашенко «Амирсой»да чанғи учишди
15:00 / 06.09.2023