Ўзбекистон | 07:59 / 05.06.2021
3819
2 дақиқада ўқилади

Қувасой шаҳрида пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди

Оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик ва бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар учун Қувасой шаҳрига пресс-тур уюштирилди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб “Бунёдкор” ёшлар кичик саноат зонасида олиб борилаётган ишлар ва янги лойиҳалар билан танишиб, ҳудудда янги ташкил этилаётган водийда ягона бўлган “TSEMENT TEXNO SERVIS” Керамогранит плиталар ишлаб чиқариш корхонасида ускуналарнинг ўрнатилиши, янги иш ўринлари яратилиши бўйича маълумот олди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Қувасой шаҳрида янги қуриб битказилган “Ёшлар” футбол ўйингоҳи ҳамда тез кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган Спорт мажмуасига ташриф буюрди. 

Оммавий ахборот воситаси ходимлари шаҳар ҳокимлиги муассислигидаги "Исфайрам"  газетаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. 

Шундан сўнг шаҳар ҳокимлигида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда шаҳар ҳокими Равшан Раҳимжонов шаҳарнинг янги “ўсиш нуқта”ларини шакллантириш, ҳудудни маҳаллабай комплекс ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбири шаҳар ҳокими Равшан Раҳимжоновга бугунги кунда Қувасойдаги асосий муаммолар нимадан иборатлиги ҳақида савол берди. 

Саволга жавобан шаҳар ҳокими ҳудудда аҳолини иш билан таъминлаш ва уй-жой масаласи долзарб бўлиб тургани, ишсизликни камайтириш учун 6 та кичик саноат зонаси ташкил қилингани, уй-жой муаммосини бартараф қилиш учун эса шаҳар ҳудудида кўп қаватли турар жойлар қурилаётганини айтиб ўтди.

Мавзуга оид