Ўзбекистон | 07:52 / 10.06.2021
22903
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда 3 киши тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди

2021 йил 9 июн куни соат 05:30ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида сув қувури қазиётган 4 кишини тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро С.У. (1990 йилда туғилган), вояга етмаганлар - С.К. (2006 йилда туғилган), С.М. (2007 йилда туғилган) ва Д.М. (2004 йилда туғилган) Қўнғирот тумани, “Суўенли” ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазиб олаётган бўлган.

Қайд этилишича, шу вақтда тупроқ ўпирилиб босиб қолиши натижасида, фуқаро С.У., С.К. ва С.М. воқеа жойида вафот этган, вояга етмаган Д.М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Мавзуга оид