Ўзбекистон | 18:00 / 12.06.2021
2615
1 дақиқада ўқилади

Қаровсиз қолдирилган 15 млн сўмлик қорамол ўғирлаб кетилди

Янгиқўрғон туманида яшовчи 20 ҳамда 18 ёшли шахслар далада қолдирилган қорамолни ўғирлаб кетишди.

4 июнь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро ИИБ ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахслар, далада қаровсиз қолдирган нархи 15 млн сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, туманда яшовчи 2003 йил ва 2001 йилда туғилган шахслар содир этганликлари аниқланган ҳамда улардан далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид