Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Коронавирусдан кейин ҳосил бўладиган ҳимоя ҳаммада ҳар хил муддат сақланади» - штаб аъзоси
АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қатор саволларга жавоб берди.
Хусусан, саволлардан бири қуйидагича кўриниш олди:
«Ўтган йили кузда COVID билан касалланиб, соғайгандик. Яқинда қизим шамоллади, ҳид ва таъм билмаяпти. ПЗР-тест мусбат чиқди. Тузалган одамларда антитаначалар бир йилгача ҳимоя қилади дейишганди. Энди нима қиламиз?»
Севара Убайдуллаеванинг сўзларига кўра, бугунги кунда коронавирус инфекциясидан кейин ҳосил бўладиган ҳимоя иммун ҳужайралари, яъни иммуноглобулин-G барчада ҳар хил муддат сақланиши қайта-қайта таъкидланмоқда.
«Бу инсон организмининг турли хусусиятлари — касалликни қай даражада ўтказгани, олинган даво муолажалари таъсири ҳисобидан келиб чиқиб, 3, 6, узоғи 9 ойгача ҳимоя қилмоқда. Шундан кейин бу ҳужайраларнинг титри тушиб, ҳимоя қобилияти йўқолиб кетмоқда.
Бу дегани — инсоннинг коронавирусдан ҳимояси йўқ, дегани. Қизингиз кузда касалланган экан, орадан 9 ой ўтибди, демак фарзандингизда ҳимоя ҳужайралари титри тушган, шу боис қайта касалланган.
Сизнинг тактикангиз:
- қизни алоҳидаланг;
- оилангиз аъзолари ниқоб тақиши ва ижтимоий масофа сақлашга риоя қилиши керак;
- оила аъзолари қўлларни тез-тез совун билан ювиши, томоқларни ва бурунларни тез-тез чайиб туриши керак;
- хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг, кондиционер бор хонадан қизингизни узоқлатинг ва имкон қадар оила аъзолари ҳам кондиционерли хонада кўп бўлишмасин;
- оилавий шифокорингизни уйга чақиринг, уни қизингиздаги коронавирус аломатлари ҳақида огоҳлантиринг;
- шифокор боланинг саломатлигини тўлиқ ўрганади, даво чоралари тавсия қилади, бепул «бокс» — дори қутисини тақдим этади ва қандай дориларни қанчадан ичиш кераклигини, гигиена ва карантин қоидаларини тушунтиради, овқатланиш ва жисмоний фаоллик ҳамда нафас машқлари тўғрисида ҳам маълумот беради;
- оила аъзоларининг барчаси бемор билан контактда бўлганлар тоифасига киритилиб, 7-10 кун назоратда бўлиш талаб этилади», деди штаб аъзоси.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
11:56 / 17.07.2022
Ёз жазирамасида офтоб уришидан қандай сақланиш керак? Мутахассис тавсиялари
08:43 / 07.09.2021