Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ғалладан бўшаган майдонни ёқиб юборган шахсларга чора кўрилди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ғалладан бўшаган майдонни ёқиб юборган шахсларга чора кўрилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қумқўрғон туман инспекцияси инспекторлари томонидан тунги рейд тадбири ўтказилган. Унда туманнинг Янгиер маҳалласида яшовчи фуқаролар А.З., Х.М. ва Э.П. томонидан «Азизбек Донаев» фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган ер майдонидаги сомон қолдиқлари ёқиб юборилгани аниқланган.

Улар ўз хатти-ҳаракатлари билан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузган ва табиатга зарар етказган.
Қайд этилишича, аниқланган ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисми билан 735 минг сўм маъмурий жарима белгиланган.

Мавзуга оид
12:10 / 16.03.2025
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
11:19 / 05.10.2024
Сурхондарё сув таъминоти корхонасининг уч ходими қутқарилди
10:09 / 24.03.2024
Қумқўрғонда сел талафотларини бартараф этишга Сурхондарё вилоятидаги барча туманлардан ёрдам чақирилди
19:03 / 30.11.2023