Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвага мигрантлар билан боғлиқ инқирозни ҳал қилиш учун 10 млн евро берилади
Беларусдан Литвага ноқонуний мигрантлар оқими қарийб 20 бараварга ошган, йил бошидан бери асосан Африка ва Яқин Шарқдан бўлган 1676 нафар мигрант қўлга олинган.
Еврокомиссия Литвага Беларусь орқали ноқонуний миграция муаммосини ҳал қилиши учун 10 млн евро ажратади. Бу ҳақда ички ишлар бўйича еврокомиссар Илва Йоҳансон маълум қилди.
"Комиссия Литвани ушбу мураккаб, оғир вазиятни ҳал қилишда қўллаб-қувватлашга тайёр. Августда турли фондлардан 10 млн евро ажратилади", - деди у.
Беларусдан Литвага ноқонуний мигрантлар оқими қарийб 20 бараварга ошган, йил бошидан бери асосан Африка ва Яқин Шарқдан бўлган 1676 нафар мигрант қўлга олинган.
ЕИ санкциялар киритганидан сўнг Беларусь президенти Александр Лукашенко республика Евроиттифоққа йўл олган мигрантларни тўхтатмаслигини айтганди.
12 июл куни Европа иттифоқининг ташқи чегаралар хавфсизлиги агентлиги («Фронтекс») миграцион инқироз кучайиши сабабли Литва ва Беларусь чегарасига ўз чегарачиларини жўнатиши хабар қилинди.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
17:55 / 23.05.2025