Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда хорижликларга вақтинчалик яшаш рухсатномасини бериш ўрнига соддалаштирилган тартиб жорий этиш таклиф қилинмоқда
Аввалроқ Владимир Путин миграция режимини ислоҳ қилиш таклифи билан чиққанди.
Россия ички ишлар вазирлиги хорижликларнинг мамлакатга кириш ва бўлиб туриш қоидаларини ўзгартиришни таклиф қилди.
Вазирлик миграция режимини ислоҳ қилиш кўзда тутилган қонун лойиҳасини тайёрлади. Лойиҳада жумладан, вақтинчалик яшаш рухсатномасини бериш амалиётидан воз кечиш таклиф қилинмоқда.
«Доимий яшашга рухсатнома олиш учун умумий ва соддалаштирилган тартиб жорий этилади. Россияда вақтинчалик яшаш рухсатномасини беришдан воз кечиш таклиф қилинмоқда», — дейилади мамлакат ИИВ хабарида.
Аввалроқ мамлакат президенти Владимир Путин миграция режимини ислоҳ қилиш таклифи билан чиққанди.
1 июл куни Путин хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг тиббий текшируви натижалари ҳақидаги ахборот сақланувчи ягона федерал санитар-эпидемиологик маълумотлар базасини ташкил этиш ҳақидаги қонунни имзолади.
Эндиликда Россияда яшаш ҳуқуқини, ишлашга рухсат ёки меҳнат патентини олишни истовчи хорижликлар мамлакат ҳудудида тиббий текширувдан ўтишлари керак. Жумладан, улар гиёҳванд моддалар ёки психотроп моддалар истеъмол қилиш, ўзларида ОИВ ва бошқа хавфли юқумли касалликлар борлигига текширувдан ўтишлари лозим.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025