Таом етказиб бериш хизматларига ҳам чеклов қўйилмоқда
Соат 8:00дан 20:00гача ишлаб келаётган кафе ва ресторанларга 20 июлдан бошлаб фақат очиқ саҳнда ишлаш талаби қўйилганди. Эндиликда уларнинг таом етказиб бериш хизмати вақти ҳам 8:00дан 23:00гача деб чекланмоқда.
20 июлдан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишга рухсат берилади.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Умумий овқатланиш объектлари 28 июндан буён соат 08:00дан 20:00гача фаолият юритмоқда.
Икки кун олдинги қарорга кўра, уларга 20 июлдан бошлаб энди фақат очиқ майдонларда ишлаш талаби қўйилганди. Бугун маълум бўлишича, бу талаб меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафеларга тааллуқли эмас.
Таъкидлаш керак, Махсус комиссия қарорлари йўл-йўлакай ва пала-партиш қабул қилинаётгандек таассурот уйғотади. Тузилганига бир ярим йил бўлган кенг ваколатли органнинг расмий сайти ҳам, ижтимоий тармоқларда саҳифалари ҳам йўқ. Комиссия қабул қилаётган қарорлар ягона ва расмий платформага бирлаштирилмаган.
Коронавирус тарқалиши тезлашаётгани туфайли, шунингдек:
— 20 июлдаги Қурбон ҳайити намози бекор қилиниб, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди;
— жума намозлари вақтинча тўхтатилди;
— 20 июлдан бошлаб ёпиқ биноларда ўтадиган тўйлар ва бошқа оилавий тадбирларга 50 кишилик чеклов қўйилди.
— лицейларга қабул имтиҳонлари сентябрга қолдирилди;
— 14 хил тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт деб белгиланди;
— 6 июлдан бошлаб мамлакатда оммавий тадбирлар, хусусан концерт, театр ва кино томошалари тўхтатилган, спорт мусобақалари мухлисларсиз ўтказилиши мумкин;
— 23 июндан бошлаб, автобус ҳайдовчилари ва метро кузатувчилари ниқобсиз шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслиги керак.
Мавзуга оид
20:02 / 31.10.2024
Ишдан бўшатилган ходим яширин равишда Disney ресторанларидаги менюларни ўзгартириб қўйди
12:48 / 21.10.2024
“700 га яқин умумий овқатланиш корхоналарининг 75 фоизида таомнома ўзбек тилида эмас” – Рақобат қўмитаси
23:58 / 11.09.2024
Тошкентдаги ресторанлардан бирида оммавий заҳарланиш юз берди
10:00 / 09.09.2024