Ўзбекистон | 16:38 / 21.07.2021
1902
1 дақиқада ўқилади

Cамарқанд халқаро аэропортида ноқонуний олиб ўтилаётган тилла буюмлар тўхтатиб қолинди

Cамарқанд халқаро аэропортида божхоначилар томонидан ноқонуний олиб ўтилаётган тилладан ясалган заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, «Домодедово – Самарқанд» йўналиши билан Москвадан учиб келган йўловчи Н. Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимлари эътиборини тортган. Унинг қўл ва багаж сумкалари белгиланган тартибда текширилганда, божхона назоратидан яширилган ва жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб ўтиш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 46 миллион сўмга тенг бўлган 123,3 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.

Шунингдек, яна бир ҳолатда «Истанбул – Самарқанд» йўналиши билан учиб келган йўловчи А. Д.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва ўзига тегишли бўлмаган қиймати 20 миллион сўмлик 48,96 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳар иккала ҳолат бўйича божхоначилар томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бортлмоқда. 

Мавзуга оид