Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда миллионлаб болаларга уйдан чиқиш тақиқланди
Мамлакатда "дельта" штаммини юқтириш билан боғлиқ 47та ҳолат қайд этилган.
Филиппин ҳукумати коронавируснинг "дельта" штамми тарқалиши боис чеклов чораларини кучайтирди, жумладан, беш ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг уйдан кўчага чиқиши тақиқланди.
"Дельта" варианти жуда юқумли ва хавфли", - деди Филиппин президенти матбуот котиби Ҳарри Роке.
Янги чеклов чоралари мамлакат пойтахтининг жанубий ҳудуди ҳамда Филиппиндаги тўртта провинцияда жорий этилди.
ОАВнинг ёзишича, вояга етганларнинг кўчага чиқишига ўтган йил мартда қўйилган тақиқ атиги тўрт ҳафта илгари бекор қилинганди.
Филиппинда "дельта" штаммини юқтириш билан боғлиқ 47та ҳолат қайд этилган. Филиппин соғлиқни сақлаш органлари ҳар эҳтимолга қарши шифохоналардаги жойлар, дори воситалари, кислород баллонлари мавжудлигини текширмоқда.
Worldometers сайти маълумотларига кўра, Филиппинда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 1,53 миллиондан ошган, 26,8 мингга яқин бемор вафот этган.
Мавзуга оид
18:35 / 13.05.2025
Халқаро жиноий суд ордери билан ҳибсга олинган Филиппин собиқ президенти маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди
01:24 / 02.05.2025
Филиппинда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди
22:58 / 27.04.2025
Хитой Филиппин яқинидаги баҳсли кимсасиз оролни эгаллаб олди
22:37 / 08.04.2025