Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХОҚ Европа иттифоқи байроғини Олимпиада очилишида олиб ўтишга рухсат бермади
Халқаро Олимпия қўмитаси Европа иттифоқи байроғини Токио Олимпиадаси очилишида олиб ўтишга рухсат бермади. Олимпиада очилиши маросими бугун, 23 июлда бўлиб ўтади.
Politico нашрининг хабар беришича, Европа иттифоқи вакиллари Олимпиада ташкилотчиларидан Ўйинлар очилиши маросимида Словения терма жамоасига ўз байроғи билан бирга ЕИ байроғини ҳам олиб ўтишга рухсат беришни сўрашган. Бироқ уларнинг бу илтимосига рад жавоби берилган. Словения айни вақтда ЕИда раислик қилмоқда ва айнан шу сабабли ушбу давлат терма жамоаси ЕИ байроғини олиб ўтиши мумкинлиги ғояси пайдо бўлган.
“Олимпия жамоаси Миллий Олимпия қўмитаси томонидан тасдиқланган ва ХОҚ томонидан маъқулланган фақат битта байроқ, битта эмблема ва битта мадҳияни қўллаши мумкин”, деб айтган ХОҚ вакили.
ХОҚга ЕИ байроғини олиб ўтиш таклифи билдирилган мактубни Еврокомиссия раиси ўринбосари Маргаритис Схинас ва Словения бош вазири Янез Янша йўллаган. Мактубда Словения томонидан ЕИ байроғининг қўлланиши мамлакатни “Европа бирдамлиги ва ЕИ томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳамда ХОҚ қадриятларига мос тушувчи қадриятлар вакили” қилиши айтилган.
Бунга жавобан ХОҚ Олимпиадада барча спортчилар очилиш маросимида қандай байроқларга эга бўлишларидан қатъи назар, ЕИ ва Олимпиаданинг умумий қадриятларини илгари суришларини таъкидлаб ўтган.
Олимпиада очилиш маросими 23 июлда бўлиб ўтади. Тадбирга 15та давлат ва халқаро ташкилотлар етакчилари ташриф буюриши кутилмоқда. Япония ҳукумати коронавирус билан боғлиқ фавқулодда вазият сабабли Токиодаги спорт объектларида ўтувчи мусобақаларга мухлисларни қўймасликка қарор қилди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
16:55 / 11.04.2025
2028 йилги Олимпия ўйинларида аёл спортчилар биринчи марта кўпчиликни ташкил қилади
08:42 / 22.03.2025
ХОҚ раҳбари ҳарбий можаролар туфайли ўйинлардан четлатишга қарши чиқди
23:37 / 20.03.2025