Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизими ихтиёрий жорий этилади
Ўзбекистонда ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизими жорий этилади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Умаржон Абдуллаев маълум қилди.
Қайд этилишича, “Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган. Мазкур қарор билан ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига (тара) депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ:
- маҳсулотларни депозитли тарада ишлаб чиқарувчи ёки қадоқловчилар, улгуржи ва чакана савдо соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, депозитли тарада қадоқланган маҳсулот истеъмолчилари, депозитли тараларни йиғиш пунктлари, шунингдек, депозит тизими операторлари депозит тизими иштирокчилари ҳисобланади;
- депозит тизимини жорий этган ташаббускор томонидан сотувга чиқариладиган ҳар бир маҳсулот бирлигининг тарасига истеъмолчи учун депозит тўлови тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган депозит маркировкаси туширилади;
- депозит тизими ташаббускорлари депозит тўлови миқдори ва депозитли тара айланмаси усулларини мустақил белгилайдилар;
- депозит тўлови депозитли тарада маҳсулот реализация қилинганида истеъмолчидан қўшимча тарзда ундирилади ва депозитли тара белгиланган тартибда қайтариб топширилганида, уни топширувчисига қайтариб берилади.
Мавзуга оид
07:55 / 12.07.2024
“Таркибида заҳарли ёки зарарли моддалар аниқланмади” – Санэпидқўмита каннабис таъмли ичимлик сотилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
11:19 / 04.10.2023
МБ AVO bank’га кредитлаш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади
16:59 / 17.08.2022
Мактаблар атрофида газланган ичимликлар ва тез тайёрланган таомлар савдоси тақиқланиши мумкин
09:32 / 23.03.2021