Фото: Марказий Осиё лидерлари миллий таомлар фестивалида
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Туркманбоши шаҳрида бешта республиканинг миллий саноат маҳсулотлари кўргазмаси, миллий таомлари фестивали ва тантанали концерт ташкил этилди.
Ушбу тадбирларда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон қатнашди.
“Made in Uzbekistan” экспозициясида Ўзбекистоннинг озиқ-овқат, тўқимачилик, автомобилсозлик, чарм-пойабзал, электр техникаси, кимё, фармацевтика, заргарлик ва қурилиш материаллари каби саноат тармоқлари салоҳияти намойиш этилди.
Кўргазмадан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон маҳсулотлари ҳам ўрин олган. Экспозициялар 8 минг квадрат метрдан зиёд майдонни эгаллаган.
Президентлар миллий таомлар намуналарини ҳам кўздан кечирди. Сўнг Марказий Осиё мамлакатлари санъат усталари иштирокида тантанали концерт дастури бўлди.
Бу тадбирлардан ташқари, саммит доирасида минтақанинг етакчи аёллари мулоқоти ва минтақа иқтисодий форуми ҳам бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
17:22 / 19.11.2024
«Марказий Осиё – Хитой» қувури орқали 14 йилда етказилган табиий газ миқдори маълум қилинди
17:25 / 15.11.2024
2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми эриб кетиши мумкин
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
20:54 / 11.11.2024