Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ўтказилаётган тест синовларида уяли телефон ишлатган ва бошқалар ўрнига кирган шахслар аниқланди
Қашқадарё вилоятида олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест синовларида уяли телефон ишлатган ва бошқалар ўрнига кирган шахслар аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қарши шаҳридаги «Насаф» ўйингоҳининг машғулотлар майдонида 2 босқичда олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари ўтказилмоқда. Синовлар ўтказилаётган майдонга киришдан аввал абитуриентлар ҳар томонлама текширилмоқда.
Шундай бўлса ҳам айрим ёшлар маълум манфаат эвазига бировнинг ўрнига тест синовларини топширишга уринмоқда. Шунингдек, тест синовларига уяли алоқа воситаларини олиб киришга уринишмоқда. Ички ишлар ходимларининг саъй-ҳаракати билан бундай шахслар тўхтатиб қолинмоқда.

Жумладан, тест синовлари бошланган 5 августдан 7 август куни эрталаб ўтказилган синовларга ўзганинг ўрнига кирган 14 нафар, уяли телефондан фойдаланган 17 нафар, яширинча овоз эшитиш мосламасидан фойдаланган 4 нафар шахс аниқланган. Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
16:45 / 28.01.2025
Британияда 14 кишига фуқаролик олиб бериш учун парик кийиб тест топширган аёл ҳибсга олинди
11:02 / 15.12.2024