Ўзбекистон | 13:05 / 16.08.2021
8876
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон мавзусида фейк ва спекуляцияларга йўл қўймаслик керак – Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов анъанавий брифингда ОАВ вакилларига давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги тадбирлари ва жорий ҳафтадаги режалари бўйича маълумот берди. 

Ўз нутқида Шерзод Асадов Афғонистон мавзусида ахборот тарқатишга жиддий ёндашиш зарурлигига тўхталди.

“15 август куни президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича ҳам фикр алмашилди. Икки мамлакат идоралари ўртасида минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган яқин алоқалар ҳамда ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Шу ўринда, мен ҳурматли журналистларимизга айтмоқчиман. Албатта, Афғонистондаги вазият ҳамманинг диққат-эътиборида, ҳамма уни ёритишга ҳаракат қиляпти. Лекин, бу мавзуда спекуляцияга йўл қўймасликка, ишончсиз манбалардаги гапларни тарқатмасликка чақираман. 

Мана, кеча Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди. Бундан кейин ҳам ўз вақтида ахборот бериб борилади. Бизнинг позициямиз шундан иборат, материалларимиз шунга мувофиқ бўлиши керак”, деди президент матбуот котиби.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид