Жиззахда юк машинаси билан тўқнашган «Кобальт» йўловчиси вафот этди
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида юк машинаси билан тўқнашган «Кобальт» йўловчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 16 август куни соат 17:00ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М39 Алмати-Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 1005-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1995 йилда туғилган Х.М. бошқарувидаги «Кобальт» машинаси ҳамда 1992 йилда туғилган О.Ж. бошқарувида бўлган «ЗИЛ» русумли юк машинаси иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Оқибатда, «Кобальт» йўловчиси У.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, йўловчи М.С. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:31 / 10.11.2024
2024 йилда Жиззах вилоятида болалар иштирокида 59 та ЙТҲ содир бўлди
09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
01:05 / 16.08.2024