Меркель эвакуация жараёнидаги кўмак учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди
Германия федерал канцлери Aнгела Меркел ўз фуқаролари, немис тузилмаларида ишлаган маҳаллий ходимлар, шунингдек, ёрдамга муҳтож афғонларни эвакуация қилишда кўмаклашган Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.
Германия Aфғонистондан, биринчи навбатда, ўз фуқаролари, немис тузилмаларида ишлаган маҳаллий ходимлар, шунингдек, ёрдамга муҳтож афғонларни эвакуация қилмоқда.
У бу халқаро ҳамжамият билан мувофиқлаштирилган мураккаб операция эканини таъкидлаган.
«Шунингдек мен, яқиндан ҳамкорлик қилаётган Ўзбекистонга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман», деган Германия федерал канцлери.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Ангела Меркель билан Германия, Афғонистон ва Европа Иттифоқи давлатлари фуқароларини Тошкент аэропорти орқали эвакуация қилиш ишларини давом эттириш масалаларини муҳокама қилганди.
Кобулдан эвакуация қилинаётганлар учун Ўзбекистон алоҳида терминал ажратди - «Тошкент-3» аэропорти номаълум муддатга ёпилган.
Германия шу вақтгача 900 кишини Кобулдан олиб чиққан. Эвакуация қилинганлар Lufthansa ва Uzbekistan airways авиакомпаниялари самолётлари орқали Тошкентдан Франкфурт-Майнга олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:29 / 03.11.2023
Покистонда афғонларга қарши рейдлар бошланди. Юз минглаб кишилар чегара томон қочмоқда
09:41 / 24.12.2021
Афғон қочқинлари Эронга оммавий равишда ўтаётгани маълум қилинди
16:19 / 17.12.2021
Ўзбекистонда яшаб келаётган афғонлар мажбуран чиқариб юборилмайди – Исматулла Эргашев
19:55 / 15.12.2021