Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Европанинг мигрантлар сақланадиган «омборхонаси» эмас – Эрдўған
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Анқара бундай мажбурият ёки масъулиятни зиммасига олмаган.
Туркия Европа учун мигрантлар сақланадиган «омборхона» ролини ўйнамайди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Анқара бундай мажбурият ёки масъулиятни зиммасига олмаган.
Туркия президенти Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтди. Эрдўғаннинг айтишича, Туркия агар зарур бўлса «Толибон» шакллантирган ҳукумат билан мулоқотга киришади, чунки Афғонистоннинг барқарорлиги ва хавфсизлиги Анқаранинг асосий мақсади ҳисобланади.
Унинг қайд этишича, Афғонистонда 5 минг нафарга яқин туркиялик фуқаролар яшайди. Уларнинг 500 нафарга яқини Туркияга олиб келинган.
Туркия ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Туркияда 300 минг нафарга яқин афғонистонлик мигрантлар бор.
Мавзуга оид
16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
10:26 / 16.05.2025
Туркия Путин ва Зеленский тайёр бўлса, уларни қабул қилишга тайёр
20:52 / 15.05.2025