Эмланмаган ўзбекистонликлар Россияга 5 кунда 2 маротаба топширилган манфий натижали ПЗР-тест билан кириши мумкин
Эмланмаган фуқаролар манфий ПЗР-тест натижаси билан Россия Федерациясига кириши мумкин. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убaйдуллаева маълум қилди.
“Бугунги кунда Россия Федерациясига кирувчи Ўзбекистон фуқаролари COVID-19’га қарши тўлиқ эмланган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилган бўлса, ПЗР-тест топшириши шарт бўлмайди ва улар жорий йил 11 июнда Россияда ўрнатилган тартибга кўра, вакцина олганлик сертификати ёки касалланиб чиққандан кейинги маълумотнома билан ушбу давлатга кира оладилар.
Вакцина олмаган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилмаган фуқаролар эса 5 кун давомида 2 марта ПЗР-тест натижаси манфий чиққан тақдирдагина Россия Федерациясига киритилади”, деди штаб аъзоси.
Бундан ташқари, Россияда ўрнатилган тартибга кўра, жорий йил 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари “Путешествуй без COVID-19” мобил дастуридан рўйхатдан ўтишлари ва ушбу мамлакатга киришдан 3 кундан кўп бўлмаган муддатда топширилган ПЗР-тест натижаси олдиндан киритилиши ва ушбу мобил дастур орқали бу ҳолат таҳлилидан сўнг мазкур давлатга киришга рухсат этилиши ёки йўқлиги белгиланган эди.
Мавзуга оид
07:35 / 28.09.2023
Ўзбекистонда кимлар гриппга қарши бепул эмланиши маълум қилинди
19:07 / 19.07.2023
Ўзбекистонда қизамиқ билан хасталанган 50 нафар бемор аниқланди – ОАВ
22:38 / 25.04.2023
Петербургда меҳнат мигрантлари учун қизамиққа қарши мажбурий эмлаш жорий этилди
20:15 / 28.04.2022