Жаҳон | 21:27 / 01.09.2021
49180
1 дақиқада ўқилади

«Толибон» Афғонистон ҳукумати раҳбарини тайинлади

Толиблар вакили Анамулла Саманганийнинг сўзларига кўра, Афғонистон ҳукуматини ҳаракат етакчиси Ҳайбатулла Охундзода бошқаради.

«Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукумати раҳбарини тайинлади, деб хабар берди Tolo News телеканали.

Толиблар вакили Анамулла Саманганийнинг сўзларига кўра, Афғонистон ҳукуматини ҳаракат етакчиси Ҳайбатулла Охундзода бошқаради.

«У ҳукумат раҳбари бўлади, бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак», — деган Саманганий.

Саманганий шунингдек, янги ҳукумат бўйича маслаҳатлашувлар якуний босқичда эканлигини маълум қилган.

Аввалроқ толиблар мудофаа, ички ишлар, молия вазирликлари ва разведка хизматига раҳбарлар тайинлагани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид