Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчиси бўлди
Ўзбекистон элчиси Грузия президентига ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Боку шаҳрида) Баҳром Ашрафхонов Грузия президенти Саломе Зурабишвилига ишонч ёрлиқларини топширди.
Суҳбат чоғида Грузия президенти Саломе Зурабишвили Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга энг яхши тилаклари ва ниятларини етказишни сўради, дейилади ТИВ маълумотида.
Баҳром Ашрафхонов 2020 йил апрел ойи ўрталарида Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчиси лавозимига тайинланганди.
Баҳром Ашрафхонов 1969 йилда туғилган, 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1994 йилда Америка Қўшма Штатлари Кентукки университетини халқаро валюта-кредит муносабатлари, давлат молияси мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У 2005-2007 йилларда Молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бошлиғи – Молия вазири ўринбосари бўлган.
2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият кўрсатган. 2018-2019 йилларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув Раиси вазифасини бажарувчиси бўлган.
2019 йил февралидан 2019 йил сентябригача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаганди.
Баҳром Aшрафхонов 2019 йилнинг сентябрида Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланганди. У 2020 йилнинг 30 мартида бу лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
22:42 / 07.10.2024