Ўзбекистон | 10:19 / 22.09.2021
1405
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда миқдори ошган ва камайган жиноятлар бўйича ҳисобот берилди

Оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари 140 фоизга ошгани, қотиллик жинояти 20 фоизга камайгани маълум бўлди. 

Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Даврон Назармуҳаммедов вилоят Халқ депутатлари кенгашида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида олиб борилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Унинг маърузасидан маълум бўлишича,  2021 йилнинг дастлабки 6 ойида вилоят ҳудудидаги 526 та маҳалланинг 78,9 фоизида (415 тасида) жиноятлар содир этилмаган. 3,4 фоизида (18 та) жиноятлар камайган, 8,9 фоизида (47 та) жиноятлар миқдори ўзгармаган. 21,1 фоизида (111 та) жиноятлар содир этилган, 8,7 фоизида (46 та) жиноятлар миқдори ошган.

Бу даврда вилоят ҳудудида 992 та жиноят қайд қилинган. Жиноятлар миқдори Хива шаҳри, Гурлан, Шовот, Хонқа, Ҳазорасп, Қўшкўпир, Боғот, Янгибозор ва Хива туманларида камайган. Янгиариқ туманида ўзгармаган. Урганч шаҳри, Тупроққалъа ва Урганч туманида ошган.

Жиноят турлари бўйича таҳлилларга кўра, ўғрилик 11,4 фоизга, қотиллик 20 фоизга, безорилик жинояти 40 фоизга камайган. Фирибгарлик жинояти 17,5 фоизга, оғир тан жароҳати етказиш жинояти 140 фоизга ўсган. Ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари 6,9 фоизга камайган.

Жиноятларнинг содир этилиш турларига кўра, тамомланган жиноят ишлари бўйича жиноятчилар сони 671 нафарни ташкил қилган. Шуларнинг 16 нафари маст ҳолатда, 23 нафари олдин жиноят содир қилганлар, 142 нафари ишламайдиганлар, 58 нафари аёллар, 10 нафари вояга етмаганлар, 148 нафари гуруҳлар таркибидаги шахслар бўлган.

Мавзуга оид