Жаҳон | 16:28 / 02.10.2021
7590
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Грузияда давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлгани айтилди

Жума куни мамлакат бош вазири Ираклий Гарибашвили Саакашвили Грузияда қўлга олинганини маълум қилди.

Фото: AP

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили мамлакатга келиб давлат тўнтаришини амалга оширишни истаган, деди "Грузия орзуси" ҳукмрон партияси раиси Ираклий Кобахидзе.

"У давлат тўнтаришини амалга ошириш ва мамлакатда тартибсизликлар келтириб чиқариш учун Грузияга келган. Мос равишда, ҳуқуқ-тартибот органлари унинг янги жиноятининг олдини олиш учун барча чораларни кўрди", — деди Кобахидзе.

Жума куни мамлакат бош вазири Ираклий Гарибашвили Саакашвили Грузияда қўлга олинганини маълум қилди.

Бунгача собиқ президент октябрда ўтадиган сайловларга ватанга қайтишини айтганди.

У Грузияда қатор жиноятларда айбланиб қидирувга берилганди.

Қўлга олинган Саакашвили Рустави шаҳридаги қамоқхонага жойлаштирилган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид