Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда октябр охирида сайловларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади
Грузияда 2 октябрда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди. Уларда шаҳарлар ва туманлар мэрлари ҳамда маҳаллий бошқарув органларига депутатлар сайланди.
Сайловлар натижаларига кўра, мамлакатнинг 20 та шаҳрида, жумладан энг йириклари ҳисобланувчи пойтахт Тбилиси, Рустави, Батуми, Кутаиси ва Потида 30 октябрда сайловларнинг 2-босқичи бўлиб ўтади. Бу шаҳарларнинг бирортасида мэр лавозимига номзодлар дастлабки босқичда ғалаба қозониш учун зарур бўлган 50 фоиздан кўпроқ овозни йиға олмаган.
Грузияда шаҳарлар мэрлари сайловларида ғалаба қозониш учун 50 фоиздан кўпроқ, шаҳар кенгаши аъзолари сайловларида эса 40 фоиздан кўпроқ овоз тўплаш лозим.
2-босқичда дастлабки босқичда энг кўп овоз тўплаган икки номзод иштирок этади.
Айни вақтда мамлакатнинг ҳукмрон партияси “Грузия орзуси” маҳаллий бошқарув органларига сайловларда 48,56 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг “Ягона миллий ҳаракат” партияси эса 31 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган.
Мавзуга оид
14:58 / 04.05.2025
Руминияда қайта президентлик сайловлари бошланди
22:10 / 22.04.2025
Bloomberg: Макрон муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиши мумкин
23:52 / 09.04.2025
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади
21:42 / 08.04.2025