Ўзбекистон | 17:53 / 06.10.2021
14852
2 дақиқада ўқилади

Фото: Қашқадарёдаги мактабда ўқувчилар поли чириб кетган спортзалда шуғулланяпти

Фото: Қашқадарё халқ таълими бошқармаси

5 октябрь куни Қашқадарё | Kun.uz телеграм каналида Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида ўқувчилар поли чириб кетган спортзалда шуғулланаётгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси мазкур хабар юзасидан муносабат билдирди. Унга кўра спортзалнинг пол қисми енгил таъмирлаб берилади.

Муносабатда маълум қилинишича, Қашқадарё | Kun.uz телеграм каналида берилган хабардаги ҳолат Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари ва тегишли масъуллар иштирокида ўрганилмоқда.

Фото: Қашқадарё халқ таълими бошқармаси

Шаҳрисабз тумани халқ таълими бўлимига қарашли 58-мактаб «Ғилон» МФЙга қарашли Ғилoн қишлоғида жойлашган. Мазкур мактаб 1967 йил қурилган. 2014 йилда 200 ўринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилган. Мавжуд 2та 240 ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланган.

2019 йилда мактаб филиалига давлат инвестиция дастури асосида 96 ўринли ўқув биноси қурилган. Шундан сўнг, мактабнинг жами қуввати 776 ўринли бўлган. Ҳозирги кунда бу ерда 557 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Фото: Қашқадарё халқ таълими бошқармаси

Мактабнинг 12х24 метр ўлчамдаги спорт зали 2007 йил қурилган. Мактаб тоғли ҳудудда жойлашгани, ерости сувлари ер юзасига яқинлиги, намгарчилик юқорилиги натижасида спорт залининг пол қисми жуда тез вақтда яроқсиз ҳолатга келган.

«2022 йилда маҳаллий бюджет ҳисобидан мактаб спорт залининг пол қисмини янгидан таъмирлаш режалаштирилган. Ҳозирда мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, мактаб спорт залини бирламчи таъмирлаш чоралари кўрилмоқда», дейилади муносабатда.

Мавзуга оид