Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги мактаблардан бирида номаълум шахс отишма содир этди
Ҳодиса гувоҳининг сўзларига кўра, у узоқ вақт мактаб олдида турган, ҳавога бир неча марта ўқ узган ва қочиб кетган.
Москвадаги мактаблардан бири ҳудудида камуфляж кийган эркак автоматдан ўқ узди, деб хабар берди «112» Telegram канали.
Ҳодиса гувоҳининг сўзларига кўра, у узоқ вақт мактаб олдида турган, ҳавога бир неча марта ўқ узган ва қочиб кетган. Хабар қилинишича, ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уни қидирмоқда.
Mash Telegram каналининг хабар беришича, воқеа 1260-мактаб олдида содир бўлган.
Сентябр охирларида Омскда мактабда портлаш уюштиришга тайёрланган 15 ёшли ўқувчи қўлга олинганди. Полиция уни Пермдаги университетга қилинган ҳужумдан сўнг ижтимоий тармоқларни текшириш чоғида ҳибсга олган – аниқланишича, ўқувчи ўз режаси ҳақида май ойида маълум қилган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
20:12 / 22.05.2025
МРБ штаб-квартираси яқинида отишма содир бўлди
20:02 / 13.05.2025
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди
07:41 / 10.05.2025