Жаҳон | 22:21 / 14.10.2021
39358
4 дақиқада ўқилади

Екатеринбургдаги смог, Макрон билан учрашган Раҳмон ва тобутсозга айланган ўқитувчилар. Кун суратлари

Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.

Фото: URA.RU/ТАСС

14 октябрь тонгида Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги қатор туманлар осмони шаҳар атрофидаги торфли ботқоқликдан кўтарилган тутунлар туфайли смог билан қопланди. Шаҳар аҳолиси кўриш ёмонлашгани ва тутун ҳидидан шикоят қилган. Роспотребнадзор шаҳарнинг тўрт тумани ҳудудида зарарли моддалар миқдори ошиб кетганини қайд этган.

Юзага келган ҳолат туфайли Екатеринбург айланма автойўлининг бир қисми ёпилган, Кольцово аэропортида рейслар кечиктирилган, бир неча мактабларда ўқувчилар масофадан таълимга ўтказилган. Синоптиклар ҳаводаги зарарли аралашмалар фақат 17 октябрга бориб тарқалиши мумкинлигидан огоҳлантиришган.

Дмитрий Жуков / ТАСС
Фото: Вова Жабриков / URA.RU/ТАСС
Фото: Вова Жабриков / URA.RU/ТАСС
Фото: URA.RU/ТАСС
Франция президенти Эммануэл Макрон Елисейда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашмоқда. REUTERS/Gonzalo Fuentes
Калифорниядаги «Алисал» ўрмон ёнғинларини ўчириш жараёни
Фото: Zuma/ТАСС
Калифорния ғарбидаги ўрмон ёнғинлари вақтида ёнғин ҳудуди яқинида турган кийик боласи. Mike Eliason/SBCo FD
Шимолий Ирландия ва Ирландия Республикасини ажратиб турувчи чегара тўсиғи устига чиқиб олган кучук болалари
REUTERS/Clodagh Kilcoyne
Канар оролларидаги вулқон лаваси оқиб чиқишда давом этмоқда. REUTERS/Sergio Perez
Памела тўфони бошланаётган чоғда қирғоқда турган одамлар, Сеута, Мексика. REUTERS/Daniel Becerril
Памела тўфони вақтида кучли ёмғирлардан вайрон бўлган помидор даласи, Димас, Мексика.  REUTERS/Daniel Becerril
Япония бош вазири ва ЛДП етакчиси Фумио Кишида ҳамда унинг кабинети вакиллари қўлларини кўтарган ҳолда парламентнинг қуйи палатаси тарқатиб юборилишини олқишламоқда. REUTERS/Kim Kyung-Hoon
Испания Миллий куни байрами вақтида ҳавога кўтарилган ҳарбий самолётлар. REUTERS/Javier Barbancho

 

Паранжига ўранган аёл Кобулдаги Чавоқ бозори олдидаги такси юкхонасида. Автомобил ойнасига шундай сўзлар битилган: "Худо ҳаққи, урушишни бас қилинг".  REUTERS/ Zohra Bensemra
Арлингтондаги кўп қаватли уйдаги кўплаб балконлар орасида ёлғиз ўтирган эркак, Виржиния. REUTERS/Kevin Lamarque

Йил бошида Угандага Covid-19нинг навбатдаги тўлқини ёпирилганида мактаблар ёпилиши туфайли ишини йўқотган математика ўқитувчиси Ливингистон Мусала оиласини боқиш учун тобут ясаш билан шуғуллана бошлади.

Аввалига кўпчилик унинг ташаббусига қўшилмаган - қариндошлари уни одамларнинг кулфатидан фойдаланишда айблашган. Аммо аслида у пойтахт Кампаладан 140 километр масофадаги Бугоби шаҳри аҳолисининг оғирини енгил қилди - у пандемиядан фойдаланиб, тобутлар нархини кескин ошириб юборган эски тобутсозлардан фарқли равишда нархни анча арзон қилиб белгилаган ва одамлар тобут излаб узоқларга бормайдиган бўлишган.

«Пандемия авжига чиққан маҳалда биз кунига 10тагача тобут сотдик», дейди у. У бундан кунига 450 000 шиллинггача ишлаб олган (125 доллар). Унинг бизнесига 30га яқин ўқитувчилар ёрдамга келишган - улар ҳам мактаблар ёпилиши туфайли ишсиз қолишганди. Натижада кичик корхонада фақат тобутлар эмас, ёғочдан бошқа жиҳозлар ҳам ясай бошлашган. Бугунги кунда уларнинг кўпчилиги мактабларда дарслар бошланса ҳам ўқитувчиликка қайтмоқчи эмас.

Мавзуга оид