Спорт | 22:29 / 10.02.2022
44402
4 дақиқада ўқилади

Донбассга учирилган украин байроғи, Мадагаскардаги ҳалокат, Олимпиаданинг ёрқин лаҳзалари. Кун суратлари

Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.

Пекин Олимпиадаси

Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг 7-куни якунланди. Медаллар жамғармаси бўйича Германия пешқадам - 6 олтин ва 3 кумуш. Учликни Норвегия (5-2-4) ва Австрия (4-5-4) тўлдирган. Россия олимпия жамоаси 11 медал билан (2-3-6) 11-ўринда бормоқда.

Америка Самоасидан бўлган скелетонист Натан Крамптон стартга чиқмоқда. Фото: Robert Michael/picture alliance via Getty Images
5000 м масофага конькида учиш бўйича аёллар ўртасидаги мусобақадан олдинги чигалёзди машқлари. REUTERS/Fabrizio Bensch
Норвегиялик Роберт Йоҳанссон трамплиндан сакрамоқда. REUTERS/Kai Pfaffenbach
Беларуслик спортчи фристайл бўйича жамоавий мусобақаларга тайёрланмоқда. REUTERS/Dylan Martinez
Cноубордистларнинг слоупстайлдаги саралаш босқичи. Фото: Patrick Smith/Getty Images
Пекиндаги XXIV қишки Олимпия ўйинларининг олтин медали. Фото: EPA/Vostock-photo

Мадагаскарда сув тошқинлари оқибатлари

Мадагаскар оролига ёпирилган «Бацираи» тропик бўрони оқибатида камида 101 киши ҳалок бўлди.

Оролнинг шарқий қисмида жойлашган Иконго округи тўрт кун олдин биринчи бўлиб бўронга учраган эди. Қурбонларнинг аксари кучли шамол ва кўчкилар уйларни қулатиши оқибатида ҳалок бўлган. Бинолар том маънода тоғ ёнбағирларидан суриб ташланган.

Мадагаскардаги «Батсираи» тропик циклонидан кейин соҳилда бирор яроқли буюм қидираётган ўсмир. REUTERS/Alkis Konstantinidis
Мадагаскарда «Батсираи» тропик циклони қурбонлари сони 100дан ошди. Фото: АР/ТАСС
Циклон Мадагаскарнинг ичкари ҳудудларига етиб келган ва Вохипараредаги йўлларни сув босган. REUTERS/Christophe Van Der Perre

Украина

Донецкдаги ҳукумат назоратида бўлган Авдивка шаҳарчасидаги саноат зонасида хизмат қилаётган аскар. REUTERS/Gleb Garanich
Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчиси Донецк областидаги Зайцово аҳоли пункти яқинидаги туташув чизиғидаги окоп бўйлаб кетмоқда. REUTERS/Oleksandr Klymenko
Польшага етиб келган АҚШнинг 82-ҳаво-десант дивизиясининг аскарлари. REUTERS/Bryan Woolston
Украин фаоллари шарларга боғланган байроқни Донбасс томон учиришди. Фото: Ali Atmaca/Anadolu Agency via Getty Images
Москвада қалин қор. Фото: EPA/Vostock-photo
Краснодар ўлкасида Абрау кўли қирғоқларидан тошди. Фото: Дмитрий Феоктистов/ТАСС
Москва областидаги қишлоқ яқинидаги Малевич паркида сайр қилаётган кишилар. REUTERS/Maxim Shemetov
Қозоғистоннинг Олмаота области ҳудудида Или дарёси бўйида ташлаб кетилган автомобил ва осмон кўриниши. REUTERS/Pavel Mikheyev
Японияда қор бўронлари туфайли ўнлаб авиарейслар бекор қилинди. Фото: EPA/Vostock-photo
Уганда пойтахти Кампалада Pfizer ёрдамида COVID-19 га қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Фото: АР/ТАСС
Ҳиндистонда мактабларда ҳижой тақиқланишига норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Фото: АР/ТАСС
Канададаги коронавирус чекловларидан норози бўлиб намойиш қилаётган юк машиналари ҳайдовчилари йўлини тўсган полиция.
REUTERS/Carlos Osorio
Японияда пандемия даврида поезд ичида ниқоб тақиб кетаётган йўловчилар. REUTERS/Issei Kato
Туркия жануби-ғарбидаги Тунжели провинциясининг денгиз сатҳидан 1500 баландликда жойлашган Оваджик қишлоғида сигирларини ҳайдаб кетаётган фермер. Бу ҳудуд учун қор ёғиши — нормал ҳодиса, аммо сўнгги йилларда ёғингарчилик кам бўлган — шу туфайли фермерлар яхши ҳосил ололмаган. Энди эса қишлоқ аҳли икки метр баландликдаги қор уюмларини осмондан тушган неъмат деб аташмоқда.
Sidar Can Eren / Anadolu Agency / AFP / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид