Ўзбекистон | 10:47 / 26.10.2021
13383
1 дақиқада ўқилади

Гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинди

"Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди.

Қўшимчага кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархини барқарор сақлаш мақсадида 2021 йил охиригача ўсимлик ёғи қўшимча қиймат солиғидан озод этилган, бироқ бу нарх-навога таъсир кўрсата олмаганди.

Шунингдек, 2022 йил 1 майгача импорт қилинадиган цитрус мевалар ҳам божхона божидан озод қилинганди.

Ўтган йили ҳам гўшт, шакар, ёғ ва картошка ҚҚСдан вақтинча озод қилинган, бу пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилганди.

Мавзуга оид