Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳуқуқлари бузилган истеъмолчиларга 15 млрд сўм маблағ қайтарилган: қайси соҳада энг кўп қонун бузилмоқда?
2021 йилнинг 9 ойида ҳуқуқлари бузилган истеъмолчиларга 15 млрд сўмдан кўпроқ маблағ қайтарилган. Истеъмолчилар ҳуқуқлари асосан 4 та соҳада энг кўп бузилмоқда.
Жорий йилнинг январ–сентябр ойларида ҳуқуқлари бузилган истеъмолчиларга 15 млрд 188 миллион 83 минг сўм маблағ қайтарилди. Бу ҳақда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Kun.uz’га маълум қилди.
Истеъмолчилар мурожаатлари таҳлил қилинганда, қуйидаги соҳалар бўйича энг кўп мурожаат келиб тушгани аниқланди:
- савдо соҳаси - 3272 та (37,7%);
- газ таъминоти - 1188 та (13,7%);
- электр таъминоти - 915 та (10,5%);
- сув соҳаси - 437 та(5 %);
- коммунал хизмат - 285 та (3,3 %);
- соғлиқни сақлаш - 103 та (1,2%);
- хизмат кўрсатиш (сервис) - 547 та (6,3%);
- транспорт - 180 таси (2,1%);
- алоқа (ва интернет) - 276 та (3,2%);
- бошқа соҳалар - 1483 та (17,1%) мурожаат.
Маълумотларга кўра, 9 ойда истеъмолчилардан 8686 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ариза ва шикоятларнинг 7656 таси, яъни 88,1 фоизи ижобий ҳал этилган.
Аввалроқ, истеъмолчи харид қилган Cobalt’да нуқсон аниқлангани боис нуқсонли автомобил худди шу маркали янги автомобилга алмаштириб берилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди
22:21 / 08.04.2025
Поезд йўловчиси вагон деразалари чанглигидан шикоят қилди. Тозаликка масъул икки ходим ишдан олинди
23:03 / 07.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
20:18 / 26.03.2025