Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хургададаги меҳмонхонада россиялик сайёҳлар орасида оммавий заҳарланиш юз берди
Мисрнинг Хургада курорт шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида 40га яқин россиялик сайёҳ заҳарланди. Уларнинг барчасида юқори тана ҳарорати, қайт қилиш, ич кетиш, ҳолсизлик кузатилган. Сайёҳлардан бирининг тахминича, оммавий заҳарланишга водопровод суви сабаб бўлган.
Воқеа 4 юлдузли AMC Royal Hotel меҳмонхонасида юз берган.
Маълумотларга кўра, сайёҳларнинг кечаси тоби қочгач, улар шифохонага олиб кетилган. Улар орасида ёш болалар кўпчиликни ташкил қилмоқда.
Таъкидланишича, 4 киши шифохонадан чиқарилган, қолганларга эса зарур муолажалар кўрсатилмоқда. Беморларнинг аҳволи қониқарли даражада, уларнинг ҳаётига хавф йўқ. Шифокорлар уларни 1 ноябрда чиқариш мумкинлигини айтишган.
Шаҳар санитар хизмати меҳмонхонани санитар хавфсизлик меъёрларини бузгани учун 48 соатга ёпишга қарор қилган. Қолган сайёҳлар бошқа меҳмонхоналарга жойлаштирилган.
Айни вақтда жабрланувчилар орасида бошқа давлатлар фуқаролари бор-йўқлиги номаълум. Заҳарланиш сабабини аниқлаш бўйича тергов бошланган. Меҳмонхона нафақат йирик жаримага тортилиши, балки ёпилиши ва лицензияси олиб қўйилиши мумкин.
Меҳмонхонага 28 октябрда келган аёл сайёҳлардан бирининг айтишича, у учинчи кун ўзини бетоб ҳис қила бошлаган. Унинг фикрича, оммавий заҳарланишга меҳмонхонадаги водопровод суви сабаб бўлган бўлиши мумкин.
“Бир соатдан кейин тез ёрдам келиб бизни шифохонага олиб кетди. Кун давомида полиция, судья, шаҳар мэри бизни сўроқ қилди. Шифохона меҳмонхонамиздаги одамлар билан тўлган”, деб маълум қилган аёл.
Аввалроқ Албаниянинг Круя шаҳри аҳолиси орасида ичимлик сувдан оммавий заҳарланиш юз бергани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
23:58 / 11.09.2024
Тошкентдаги ресторанлардан бирида оммавий заҳарланиш юз берди
23:14 / 26.09.2023
Наманганда касалланган болаларнинг барчаси соғайиб, уйига қайтди — Соғлиқни сақлаш вазири
19:56 / 25.09.2023
«Антиструмин»ни ишлаб чиқарган корхона фаолияти текширилмоқда
18:30 / 23.09.2023