Жаҳон | 20:10 / 04.11.2021
4640
1 дақиқада ўқилади

Британияда дунёда биринчи бўлиб COVID-19га қарши дори маъқулланди

Дори беморларга кунига икки маҳалдан берилади.

Фото: MERCK

Буюк Британия дори воситалари регулятори COVID-19дан даволаш учун Merck компаниясининг “Молнупиравир” дорисидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда BBC хабар қилмоқда.

"Бугун мамлакатимиз учун тарихий кун, сабаби, Буюк Британия COVID-19га қарши уйда қабул қилиш мумкин бўлган препаратни маъқуллаган дунёдаги биринчи давлатга айланди", - деди Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Сожид Жовид.

Унинг қайд этишича, даволаш иммун тизими заиф беморлар учун "ўйин қоидаларини ўзгартиради".

Дори беморларга кунига икки маҳалдан берилади.

Маълумотларга кўра, “Молнупиравир” дорисининг учинчи клиник синовлар босқичида уни қабул қилган беморларнинг атиги 7 фоизини шифохонага ётқизишга тўғри келган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид