Жамият | 19:42 / 11.11.2021
879
1 дақиқада ўқилади

Паркент туманида «Lada» автомобилида ёнғин содир бўлди

Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудида Й.Т. бошқарувидаги «Lada» русумли автомобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ маълум қилди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 11:55 ларда Паркент тумани «Янгибозор Паркент-Красногорск» автомобиль йўлининг 38-километрида 1974 йилда туғилган ҳайдовчи Й.Т. бошқарувидаги «Lada» русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган. Мазкур ҳодиса юзасидан Паркент тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишлари сўралади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид