Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент – Бухоро йўналишида янги «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади
“Ўзбекистон темир йўллари” томонидан 2021 йил 13 ноябрдан бошлаб ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида “Афросиёб” замонавий поездлари қатнови йўлга қўйилади.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш, ички туризмни ривожлантиришда қўшимча имкониятлар яратиш мақсад қилинган.
Ҳаракат жадвалига кўра, шанба ва якшанба кунлари соат 09:02да Тошкент марказий темирйўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширадиган 770-сонли “Афросиёб” замонавий поезди Самарқанд ва Навоий темирйўл вокзалларида тўхтаб ўтиб, соат 12:47да Бухоро 1-темирйўл вокзалига етиб боради.
769-сонли “Афросиёб” замонавий поезди шанба ва якшанба кунлари соат 15:02да Бухоро 1-темирйўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб, соат 18:50да Тошкент марказий темирйўл вокзалига кириб келади.
Аввалроқ, Тошкент – Бухоро йўналишида ҳаракатланган “Афросиёб” поезди йўлда тўхтаб қолгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
08:48 / 16.05.2025