Ўзбекистон | 14:51 / 13.11.2021
2481
1 дақиқада ўқилади

Болалар уйида ўтаётган болалик — Фарғонадаги болалар уйидан репортаж

Кимдир ота-она меҳрига, кимдир тирноққа зор. Болалар уйига қандайдир сабаб билан ташлаб кетилган бола қачонлардир она-онаси, яқинлари уни олиб кетишини кутиб яшайди. Бола улғайган сари асл ота-онаси кимлигини билишга интилади...

Фарғона шаҳридаги 1-сонли болалар уйи фаолияти билан танишиш мақсадида мазкур масканга кирдик. Бу ерда ҳаммаси бошқача эди. Болалар уйидаги болаларга ходимларнинг барчаси бирдек оналик қиларди. Масканда тарбияланаётган болалар бор меҳрни мана шу ходимлардан оларди...

Фото: Kun.uz

Болалар уйи директори Фаридахон Холдорованинг маълум қилишича, масканда йил бошида 46 нафар бола тарбияланган. Ҳозирда болалар уйида 28 нафар бола қолган. Кимнингдир яқинлари олиб кетган. Яна кимлардир васийликка, оилаларга болаликка берилган.

Фото: Kun.uz

Болалар уйида янги туғилган чақалоқдан то 7 ёшга кирган болагача тарбияланар экан.

Тарбияланаётган болалардан баъзи бирлари ўзлари ёд олган шеърни айтиб берди. Уларнинг кўпи ота-она ҳақида шеър билар экан.

Фото: Kun.uz

Қайси бир бола ота-онаси борлигини билмайди. Билганлари эса бир кун келиб уларни олиб кетишларини кутиб яшайди...

Сарвар Зияев, Kun.uz мухбири

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид