Ўзбекистон | 11:00 / 13.11.2021
4017
2 дақиқада ўқилади

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Қаршида ўтказилган саноат ярмаркасида 80дан ортиқ ҳамкорлик меморандумларини имзолади

Фото: Иссиқлик электр станциялари АЖ

Қарши шаҳрида “Нефть ва газ, электр энергетика, кимё, тўқимачилик ҳамда чарм-пойабзал саноати” минтақавий саноат ярмаркаси ўз ишини якунлади. Унда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ҳам фаол иштирок этди.

Фото: Иссиқлик электр станциялари АЖ

Саноат ярмаркасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхона ва ташкилотлар томонидан 160 турдаги маҳсулотлар намойиши ташкил қилинди.

Фото: Иссиқлик электр станциялари АЖ

Таъкидлаш лозимки, 2021 йилда маҳаллийлаштириш дастури асосида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналари томонидан 98 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилиши лозим эди, ушбу белгиланган вазифа муваффақиятли бажарилди. 2022 йилда дастур доирасида 116 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Фото: Иссиқлик электр станциялари АЖ

Саноат ярмаркаси доирасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналари томонидан кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича 80 дан ортиқ ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Фото: Иссиқлик электр станциялари АЖ

Ярмаркани ташкил этишдан асосий мақсад маҳаллий корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан йирик саноат корхоналари ўртасидаги тармоқлараро кооперация алоқаларини янада кенгайтиришдан иборат.

Фото: Иссиқлик электр станциялари АЖ

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати Ⓣ

Маъруфжон Асқаров
Тайёрлаган Маъруфжон Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид