Жамият | 17:28 / 15.11.2021
1609
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Labo машинасини олиб беришини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Labo машинасини олиб беришини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 19 октябрь куни, Денов тумани Элобод маҳалласида яшовчи, М.Ойтош Шўрчи туман ИИБга мурожаат қилган.

У ўз мурожаатида жорий йил февраль ойида Шўрчи туманининг Ялти маҳалласида яшовчи, К.Жуманазар Labo машинасини олиб беришини айтиб 6 минг АҚШ доллари ва 4 миллион сўм пулини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган.

Қайд этилишича, жорий йил 29 октябрь куни К.Жуманазарга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид