Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда машинасидан гиёҳвандлик моддаси чиққан шахс ички ишлар ходимига пора бермоқчи бўлди
Қарши шаҳрида ўтказилган тадбир давомида машинасидан гиёҳвандлик моддаси чиққан шахс ички ишлар ходимига пора бермоқчи бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 24 ноябр куни соат 10:50 ларда Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони ва ЙҲХБ ходимлари ҳамкорликда Қарши шаҳар ҳудудида “Тиғʼ” тадбири ўтказган. Тадбир давомида шаҳарнинг Мустақиллик кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 машинаси тўхтатилиб, ҳайдовчи Қарши шаҳар “Боғишамол” МФЙда яшовчи С.И.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тадбир давомида ИИБ ходимлари томонидан Nexia-3ʼнинг юкхонаси кўздан кечирилганида, захира ғилдирагининг ёнида матога ўралган шубҳали буюм борлиги аниқланган. Мато ичида сигарет қутисига жойланган яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддаси бўлиб, 1,84 грамм тош босган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаро С.И. ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатларни тергов органларига ўтказмаслик ва чора кўрмаслик эвазига, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони командири капитан Ойбек Амонов билан мулоқотга киришиб, 3 миллион сўм пул таклиф қилган.
Капитан О.Амонов фуқарога бу хатти-ҳаракати қонунга зид эканини тушунтирса ҳам С.И. унамайди. Шундан сўнг капитан О.Амонов ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти номига билдирги билан мурожаат қилган.
Капитаннинг билдиргисига асосан, 2021 йил 24 ноябр куни соат 19:35 да ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тадбирда фуқаро С.И. Қарши шаҳар ИИО ФМБ маъмурий биносида О.Амоновга 1 миллион 700 минг сўм пулларни пора тариқасида берган вақтда ашёвий-далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан фуқаро С.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
08:54 / 06.05.2025
Тошкентда гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатганлар ушланди
22:08 / 02.05.2025
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди
18:01 / 29.05.2024