Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter асосчиси компания бош директорлигини тарк этди
Жек Дорси Square компаниясининг ҳам асосчиси ҳисобланади. Forbes унинг бойлигини 11,8 миллиард доллар деб баҳолаган.
Twitter компанияси директорлар кенгаши Параг Агравални компания бош директори лавозимига тасдиқлади, деб хабар берди Reuters.
Агравал компаниянинг бош технологик директори лавозимида ишлаган. У илгари Microsoft Research ва «Yahoo! Тадқиқотлар»да раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.
Аввалроқ CNBC компания асосчиси ва бош директори Жек Дорси лавозимини тарк этиши ҳақида хабар қилганди.
Дорси Square компаниясининг ҳам асосчиси ҳисобланади. Forbes унинг бойлигини 11,8 миллиард доллар деб баҳолаган.
2021 йил учинчи чорагида Twitter 1,28 миллиард доллар даромад кўрган бўлиб, бунинг 1,14 миллиард доллари рекламадан келган.
Компания 2006 йилда ташкил этилган. У дунё бўйича 35дан ортиқ офисига эга. 2021 йил апрель ҳолатига кўра, компанияда 5500дан ортиқ киши меҳнат қилади. Ўтган йили Twitter ижтимоий тармоғидан кунига 192 миллион киши фойдаланган.
Мавзуга оид
14:54 / 22.03.2025
Собиқ Twitter логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилди
18:16 / 13.02.2025
Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи Трампга 10 млн доллар тўлаб беради
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
10:11 / 01.11.2023