Ўзбекистон | 12:20 / 30.11.2021
54725
2 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонидаги «балиқ ёмғири». Ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилди

Фото: «Қамчиқавтойўл»

Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида «балиқ ёмғири» кузатилгани тўғрисида видеохабар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ва Тошкент вилояти ҳокимлиги бу хабарлар юзасидан муносабат билдириб, балиқлар ЙТҲ оқибатида сочилиб кетгани маълум қилди.

Маълум бўлишича, 26 ноябрь куни соат 16:30ларда Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 227-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Довон йўлида ҳаракатланиб кетаётган хорижий корхонага тегишли енгил автомашина юкхонасида елим идишда боқиш учун етиштирилган балиқ чавоқлари олиб кетилаётган бўлган. 

45 ёшли Ф.А. бошқарувидаги «Замяд» русумли автомобилнинг шинаси ҳаво чиқариб юбориши оқибатида машинага жойлаштирилган елим идиш ағдарилиб, ёрилган ва унинг ичида бўлган балиқ чавоқлари йўлга сочилиб кетган.

Фото: «Қамчиқавтойўл»
Фото: «Қамчиқавтойўл»
Фото: «Қамчиқавтойўл»
Фото: «Қамчиқавтойўл»

Мазкур транспорт ҳодисасида жабрланганлар йўқ. Йўлга сочилиб кетган балиқ чавоқларининг асосий қисми нобуд бўлмасдан йиғиштириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув олиб борилмоқда.

Мавзуга оид